16 мартдан бошлаб Ўзбекистоннинг Қозоғистон ва Тожикистон билан ўтказиш пунктлари орқали фуқаролар ҳаракатига чекловлар бекор қилинади. Барча божхона постлари фаолияти қайта тикланади. Қолаверса, мамлакатга киришда вакцина олган хорижликлардан ПЗР-тест натижаси талаб этилмайди.
Республика махсус комиссияси 25 январдан халқаро аэропортлар, темир йўл вокзаллари ва автомобиль ўтказиш чегара пунктларида фуқаролардан коронавирус инфекциясига экспресс тест олиш тартибини бекор қилди. Бунда ташриф буюрувчилар камида 48 соат олдин топширган манфий ПЗР-тест маълумотномасини тақдим этиши лозим.
Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров ва Қирғизистон ҳукуматининг Боткен вилоятидаги мухтор вакили Омурбек Суваналиевнинг хабар беришича, вилоятларнинг чегара ҳудудида ўтиш пунктлари очилади. Аввалига, чегара пост хизмати пиёдалар учун, уч ой ичида эса — автомобиллар учун очилади.
Республика бўйича барча карантин зоналари ва чегара постларида фуқароларнинг паспортларига ноқонуний равишда IMEI-кодлари рўйхатдан ўтказилган. Жиноий гуруҳ таркибида фаррошдан тортиб мансабдорларгача бор, дея маълум қилди ИИВ Киберхавфсизлик маркази.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг